Тизим ходимлари малакасини ошириш давом этмоқда

Автор: | 23 сентября, 2019
5
(1)

Вазирликда 10-11 сентябр кунлари “Туман (шаҳар)да аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни режалаштириш” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаларининг Ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш йиғма бўлимлари ходимлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар бўлимларининг ижтимоий масалалар бўйича шуғулланадиган ходимлари иштирокида навбатдаги икки кунлик семинар ўқуви ташкил этилди. Ўқув курсида туман(шаҳар)даги демографик ҳолат, меҳнат салоҳияти ва уни баҳолаш услубиёти, аҳоли турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичлар ва уларнинг тизимли таҳлили, аҳолининг умумий даромадлари, истеъмол саватчаси тушунчаси ва унинг таркиби, ижтимоий инфратузилмани ташкил қилиш, бошқариш ва ривожлантириш тенденциялари, туман(шаҳар)нинг ижтимоий салоҳиятини баҳолаш ҳамда коррупция ва унга қарши кураш тадбирлари каби мавзуларда маърузалар қилинди. Маърузаларни Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг олимлари ва юқори малакали илмий ходимлари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Ички ишлар вазирлиги академиясининг профессор-ўқитувчилари олиб боришди.
Тингловчилар ўқувларда иш фаолиятларига доир замонавий билим ва кўникмаларини бойитиб, малака даражасини оширганликларидан мамнун. Шу билан бирга, жойларда соҳага оид айрим муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз фикр ва таклифларини билдиришди. Эслатиб ўтамиз, мазкур ўқув курслари “Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги қуйи тизими ходимларини 2019 йилда малакасини ошириш бўйича ўқув семинарларини ўтказиш жадвали”га асосан ташкил этилган бўлиб, ушбу йўналишдаги ўқув курслари кейинги гуруҳларда туманлар ва шаҳарлар бўлимларининг ходимлари учун ноябр ойига қадар давом этади.

Манба: mineconomy.uz

Бу пост канчалик фойдали булди?

Бахолаш учун юлдузни босинг!

Добавить комментарий