Экспорт-импорт

image_pdfimage_print

2018-2019 йил январь-май ойларида Бухоро вилоятида рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ўзбекистон Республикасига импорт-экспорт қилинган товарлари тўғрисида  

ТОВАРЛАР ИМПОРТИ

2019 йилда товарлар импорти ҳисобот даврида 381,65 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, 2018 йилнинг шу даврига (372,35 млн.$) нисбатан 9,3 млн. АҚШ долларига ёки 2,5% га кўпайган.

Юридик ва жисмоний шахслар импорти бўйича
Жами импортда хўжалик юритувчи субъектлар 1372 нафарни (2018 й. 565 нафар) ташкил этиб, 807 нафарга ёки 142,83 %га ошган.
Жумладан,
юридик шахслар – 760 та (2018 й. 294 та) ёки 466 тага ошган;
жисмоний шахслар – 612 та (2018 й. 271 та) ёки 341 тага ошган.

Юридик шахслар импорти 372,2 млн.$ни (2018 йилда 360,9 млн.$ ёки жами импортнинг 96,93%) ёки импортнинг 97,54 % ни;

Жисмоний шахслар импорти 9,39 млн.$ ни (2018 йилда 11,43 млн.$ ни ёки жами импортнинг 3,07% ) ёки жами импортнинг 2,46 %ни ташкил этди.

Юридик шахслар импорти бўйича товарлар қиймати 2018 йилга нисбатан 11,33 млн.$ ёки 3,14 % га, имтиёзлар 347,88 млрд. сўмга (21,62%) кўпайган.

Жисмоний шахслар импорти бўйича товарлар қиймати 2018 йилга нисбатан 2,03 млн.$ га (17,83%) камайган бўлсада, импорт қилинган товарлар бўйича берилган имтиёзлар 61,96 млрд. сўмга (58,49%) ошган.

Матнда хатолик топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter. тугмаларини босинг!

Бу пост канчалик фойдали булди?

Бахолаш учун юлдузни босинг!