Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш

image_pdfimage_print

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил    22 январдаги 7-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низомини (янги таҳрирда) тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи асосида “Бухоро вилоят иқтисодиёт ва саноат бош бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилган ва бош бошқарманинг 2019 йил 1 февралдаги 2-и -сонли буйруғи билан тасдиқланган.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, 2019 йил январь-апрель ойларида  бош бошқарма аппаратига 6 та ёзма  ва 3 та электрон мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барча мурожаатлар  белгиланган тартибда бош бошқарма мутахассислари томонидан тегишлилигича ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилган. Мурожаатларни туманлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар Ғиждувон туманидан 13 та, Вобкент туманида 27   та мурожаатлар келиб тушганлиги аниқланди.

            Шунингдек, бош бошқарма бошлиғининг сайёр қабулларни ўтказиш бўйича тасдиқланган режа-жадвали асосида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши белгиланган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича 1 чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига ҳисоботлар ўз вақтида тақдим қилинган.

Бухоро вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича олиб борилаётган ишлар талаб даражасида ташкиллаштирилган ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш учун масъул ходим тайинланган.

Матнда хатолик топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter. тугмаларини босинг!

Бу пост канчалик фойдали булди?

Бахолаш учун юлдузни босинг!