Ўзбекистонга ўсимлик ёғини олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Автор: | 01.06.2021
0
(0)
image_pdfimage_print

Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди.

         Унга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабргача қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:

         Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

         Ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

         2021 йил 1 майдан 31 декабргача:

         -айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилади;

         -тадбиркорларга ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11 – 1512 19) 50 фоиздан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.

                                                                           Манба: ЎРҚ-689, 29.04.2021 й.

Матнда хатолик топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter. тугмаларини босинг!

Бу пост канчалик фойдали булди?

Бахолаш учун юлдузни босинг!