Вилоятда жорий йилнинг 15 ноябр ҳолатида жами 5203 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинди. Шундан, 3630 та масъулияти чекланган жамияти, 466 та хусусий корхона, 1061 та оилавий корхона ва 46 та бошқа корхоналар рўйхатдан ўтди.

Автор: | 23.11.2020
0
(0)
image_pdfimage_print

Тахлилларга кўра сўнги 3 йилда вилоятда жами 15,5 мингдан зиёд корхоналар ташкил қилиниб, 36,9 минг нафар фуқаролар бандлиги таъминланган. Натижада вилоятда кичик бизнеснинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 2017 йилдаги 69,8 фоиздан
2020 йилда 76,9 фоизга етди.

Жорий йилнинг июнь ойида хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қабул қилган қарорингизга асосан хизмат кўрсатиш йўналишида қиймати
118,5 млрд. сўм, шундан 50,7 млрд. сўмлик банк кредити маблағлари ҳисобидан 175 та лойиҳалар молиялаштирилди.

Натижада жорий йилнинг 10 ой якуни билан жами хизматлар ҳажмида ўсиш суръати 103,5 фоизни ташкил қилди. Йил якунига қадар қўшимча 85 млрд.сўмлик қўшимча хизмат кўрсатилиб,
1283 та янги иш ўринлари яратилиши таъминланади.

Матнда хатолик топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter. тугмаларини босинг!

Бу пост канчалик фойдали булди?

Бахолаш учун юлдузни босинг!