1

Портал фаолияти мувофиқлаштириб борилади

Маълумки жорий йилнинг 18-27 ноябр кунлари пойтахтимизнинг “Ўзекспомарказ” марказий кўргазмалар мажмуида саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтган эди.

Тадбирга давлатимиз раҳбари ташриф буюриб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида кооперация алоқаларини кенгайтириш, соҳани ривожлантиришда олиб борилаётган ижобий ишлар, хусусан янги ташкил этилган Электрон кооперация биржаси портали фаолияти (www.cооператион.уз), билан танишиб, мазкур йўналишда истиқболда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар хусусида тўхталган эди.

Шунга мувофиқ, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар тақдим этиш мақсадида вазирлик марказий аппарати таркибида “Электрон кооперация биржаси порталини юритиш бўлими” ташкил этилди.

Ушбу бўлимнинг асосий вазифаларидан этиб, мазкур Портал фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириб бориш белгиланди.