Янги ташкил этилган бўлим раҳбар ва мутахассислари ўз малакаларини оширишди

Автор: | 14.10.2019
image_pdfimage_print

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимида янги ташкил этилган Кичик бизнес ва тадбиркорликни, мухандислик инфратузилмалари ҳамда кичик саноат зоналарини ривожлантириш бўлими раҳбарлари ва ходимлари учун малака ошириш курслари бўлиб ўтди. Унда тизимдаги Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда ҳудудий Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаларининг тегишли мутахассислари иштирок этишди.

Қисқа муддатли ўқув курсида бўлимнинг асосий устувор вазифалари кўрсатиб берилди, мавзулар юзасидан курс сўннггида тест имтиҳонлари олинди.

Ўқув машғулотларини вазирлик ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги мутасаддилари ҳамда Адлия вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, республика Халқ банки ва Агро банки, Урбанизатсия агентлиги ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг раҳбар ва юқори малакали мутахассислари олиб бордилар.

Матнда хатолик топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter. тугмаларини босинг!

Бу пост канчалик фойдали булди?

Бахолаш учун юлдузни босинг!