Энергия тежамкор ускуналар ярмаркаси Нукус ва Урганч шаҳарларида бўлиб ўтади

Автор: | 11.10.2019
image_pdfimage_print

Ҳурматли тадбиркорлар, Нукус ва Урганч шаҳарларида энергия тежайдиган ускуналари ишлаб чиқарувчилари савдо ярмаркасини ташкил этишини мамнуният билан маълум қиламиз.
Ярмарка 15 октябр куни Нукусда Республика ёшлар маркази биносида (мўлжал – «Тошкент» меҳмонхонаси) ва 16 октябрда Урганч шаҳрида ҳокимият биносида (Хоразм вилояти Кенгашлари уйи) бўлиб ўтади.
Ушбу ярмарка минтақалардаги этакчи саноат тадбирларидан бири бўлиб, энергетика соҳаси учун инноватсион эчимлар, энергия тежаш соҳасидаги ютуқлар, шунингдек, энергетика комплексининг замонавий самарали технологияларини намойиш этади.
Барча манфаатдор томонларни ушбу тадбирда иштирок этишга таклиф қиламиз. Агар сиз ушбу маълумотни бошқалар билан баҳам кўрсангиз миннатдор бўламиз.

«Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» Лойиҳасини мувофиқлаштириш гуруҳи

Мурожаат учун телефонлар:
71 232 04 19 (459), 71 232 04 19 (342), 71 232 04 19 (344).

Матнда хатолик топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter. тугмаларини босинг!

Бу пост канчалик фойдали булди?

Бахолаш учун юлдузни босинг!