Сув ресурсларидан самарали фойдаланиш – давр талаби

Автор: | 25.09.2019
image_pdfimage_print

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 сентябр куни сув ресурслари бошқариш тизимини ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, 21-22 сентябр кунлари Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари О.Рустамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жойларга сафар уюштирди.

Хусусан, ишчи гуруҳ Тошкент вилоятидаги сувни тежовчи технологияларни жорий қилган “National agro product” фермер хўжалиги фаолияти билан танишди.

Шунингдек, ушбу технологияларни ишлаб чиқарувчи Тошкент шаҳридаги “Есо Дрип Лух”, “Агро Дрип”, “Пипе течнологиэс” корхоналарида асбоб-ускуналар, бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш тизимида юзага келаётган муаммолар ҳам ўрганилди.

Эслатиб ўтамиз, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида мутасадди вазирлик ва идоралар, ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда келгусида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан келишиб олинган эди.

Манба: http://mineconomy.uz/uz/news/view/2867

Матнда хатолик топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter. тугмаларини босинг!

Бу пост канчалик фойдали булди?

Бахолаш учун юлдузни босинг!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *