Бугунги кунда Бухоро вилоятида ташкил этилган КСЗ лар тўғрисида

Автор: | 25.07.2019
image_pdfimage_print

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги
“Бухоро вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3965-сонли ҳамда Бухоро вилояти ҳокимининг 2018 йил 7 ноябрдаги  600-сонли қарорларига асосан “Бухоро кичик саноат зоналари дирекцияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилган.

Вилоят эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгашининг 2018 йил 23 октябрдаги 9-сонли йиғилиш баёнига асосан “Бухоро кичик саноат зоналари дирекцияси” давлат унитар корхонаси 2018 йил
8 ноябрда (№648510) рўйхатдан ўтказилган бўлиб, ягона КСЗлар дирекцияси раҳбари Эргашев Файзулло Қамбарович этиб тайинланган.

Жорий йилнинг 5 ойи якунлари бўйича республика кичик саноат зоналарида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ҳолати, мавжуд камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича қўйилаётган вазифалар тўғрисида.

Бугунги кунда вилоятнинг 5 та ҳудудида (Бухоро ва Когон шаҳарлари ҳамда Когон, Жондор, Қоровулбозор туманлари) умумий ер майдони 37,3 гектардан иборат 8 та объектлар негизида кичик саноат зоналари ташкил этилган бўлиб 168 та лотларга ажратилган (шундан 5 таси 2019 йилда ташкил этилган).

Шунингдек 53 та тадбиркорлик субъектларига жами 11,3 гектар
(30 %)ер майдонлари ажратиб берилган бўлиб, шундан ҳозирги кунга қадар
19 та лойиҳалар тўлиқ ишга туширилган ҳамда улар томонидан
18,6 млрд. сўмлик инвестиция киритиш эвазига 256 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Шу билан бирга КСЗ иштирокчилари томонидан 2018 йилда жами
24,7 млрд. сўмлик маҳсулотлар  ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан, 1,4 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга йўналтирилган. Шунингдек,
2019 йилнинг ўтган 5 ой давомида жами 12,9 млрд. сўмлик ёки режага нисбатдан 148,0 фоизга (режа 8,7 млрд. сўм) маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, шундан, 522,0 минг АҚШ доллар (режага нисбатдан 149 фоиз) миқдорида маҳсулотлар экспортга йўналтирилган (режа 350,0 минг АҚШ долл.) Жорий йилнинг 6 ой якуни билан 10,5 млрд. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб 1-ярим йиллик якуни билан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 132 фоизга ёки 13,9 млрд. сўмга бажарилиш кутилмоқда.

Шундан 563,5 минг АҚШ долл. (140 фоиз) миқдорида маҳсулотлар экпортга йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

Қолган 34 та КСЗ иштирокчилари томонидан айни пайтда лойиҳалаштириш, қурилиш ва асбоб-ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил
29-30 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига асосан кичик саноат зоналари ташкил этилмаган
7 ҳудудда янги ташкил этилиши белгиланган КСЗлар бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб қарор лойиҳаси тайёрланган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилди

Матнда хатолик топсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter. тугмаларини босинг!

Бу пост канчалик фойдали булди?

Бахолаш учун юлдузни босинг!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *