1

Бухоро вилоятида 2020 йилда “Бухоро кичик саноат зонаси”да амалга оширилган ишлар тўғрисида.

1.2020 йилда амалга оширилган ишлар:

Вилоятнинг 13
та
шаҳар ва туманларида 23 та
объект негизида
73,8 гектар ер майдони ҳудудида 16 та кичик саноат зоналари
ташкил этилган бўлиб, шундан “ЛОТ”ларга ажратилган ер майдони 63,0 гектарни ташкил этади.

Бугунги кунга
қадар кичик саноат зоналарининг ишлаб чиқилган ва маъмурий кенгаш томонидан
тасдиқланган бош режаларига асосан, жами
 42,1
гектар
ер майдони (67 %), умумий қиймати 300,05 млрд.сўм инвестиция киритиш ва 2832 та янги иш ўринлари яратиш шарти
билан
145 та тадбиркорлик субъектларига
ажратилган. Шундан, 15 та лойиҳа экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга,
35 та лойиҳа импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган
бўлиб, 8 та лойиҳани маҳаллийлаштириш дастурига киритиш
чоралари кўрилмоқда.

Ўтган даврда кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини
олган 38 та тадбиркорлик субъектлари
ишга туширилиб, 523 та  иш 
ўринлари  яратилган. Улар томонидан
жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатида  32,1 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб
чиқарилган (ўтган йилнинг шу даврига
нисбатан 3.7 млрд сўмга ошган),
шундан 1,39
млн.АҚШ доллари
миқдоридаги маҳсулот экспортга йўналтирилган.

Лойиҳалари ишга тушган 38 та тадбиркорлик субъектлари томонидан  жорий йилнинг ўтган давр мобайнида жами 2.8 млрд.сўм миқдорида солиқ тўловлари
ҳисобланиб, бюджетга кўчириб берилган.

Мавжуд кичик саноат зоналаридаги тадбиркорлар учун
қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Инқирозга қарши кураш Республика
комиссиясининг 2020 йил 19 майдаги 24-сонли йиғилиш баёнига асосан
муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши учун 35,9 млрд.сўм маблағ ажратилган бўлиб, 1-ноябрь ҳолатида 8,1 млрд.сўмлик қурилиш ишлари амалга
оширилган.

Йил якунига
қадар

        —  Жорий йилнинг охиригача 23 та лойиҳани ишга тушириш бўйича ноябр-декабр ойларида бажариладиган ишлар ва тадбирлар юзасидан ишлаб
чиқилган тармоқ жадваллари асосида мазкур
лойиҳаларни ишга туширилишини таъминлаш ва умумий қиймати 41.5 млрд.сўм инвестиция киритилиб, 522 та янги иш ўринлари яратишга эришиш.

—  КСЗларда коммуникация
тармоқларини қуриш ишларини тезлаштириш ва объектларни тармоқларга улаш ҳамда
муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши учун ажратилган 35,9 млрд.сўм маблағни тўлиқ ўзлаштиришнинг
аниқ чоралари кўриш.

— КСЗларга тадбиркорларни жалб қилиш масадида оммавий ахборот
воситалари орқали, давлат бошқарув органларининг сайтларида эълонларни
жойлаштириш орқали ҳамда ҳудудларга бориб тарғибот-ташвиқот ишлари олиб
бориб,  бугунги кунда 10 та КСЗларда бўш
турган 20,9 гектар ер майдонига
тадбиркорларни жалб қилиш.

— Туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аҳоли
зич жойлашган ва муҳандислик-коммуникация тармоқларга яқин бўлган ҳудудларида янги кичик саноат зоналари ташкил этиш,
шу жумладан ёшлар кичик саноат
зоналарини
ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

2. 2021
йилда амалга ошириладиган ишлар:

  1. 2021 йилда 84 та 
    лойиҳаларни ишга тушириш, 260,3
    млрд.сўмлик инвестицияларни жалб этиш ва 
    2367  та янги иш ўринлари яратиш.
  2. Янгидан ташкил
    этиладиган кичик саноат зоналарида муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши
    ишларини амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағларни ЛСҲ асосида аниқлаштириш,
    зарур маблағларни манбааси бўйича таклифларни тайёрлар.
  3. Кичик саноат
    зоналаридаги 20,9 гектар бўш ер
    майдонида (қамраб олинмаган ЛОТларга)
    салоҳиятли, импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган лойиҳаларни жалб
    этиш, натижада қўшимча
    210,0 млрд.сўм инвестиция киритиш ва
    1050 та янги иш ўринлари яратиш.
  4. Туман ва
    шаҳарларнинг аҳоли зич жойлашган ва муҳандислик-коммуникация тармоқларга яқин
    бўлган ҳудудларида камида 20 дан ортиқ
    янги кичик саноат зоналари ташкил
    этиш, шу жумладан камида 10 та  ёшлар
    кичик саноат зоналарини ташкил этиш
    ва қўшимча иш ўринлари ҳамда бюджетга
    тушумлар ортишини таъминлаш.