
“Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилгача инвестиция сиёсати стратегияси” Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан халқаро тажриба, республика иқтисодиёти, унинг тармоқлари ва ҳудудлари инвестиция жараёнлари ривожланишидаги тенденциялар ва муаммолар таҳлили асосида тайёрланган.
2025 йилгача инвестиция сиёсатининг мақсади иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва мувозанатини ошириш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ҳудудларни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш ҳисобланади.

Стратегиянинг асосий вазифалари учта асосий йўналиш бўйича: инвестиция муҳитини яхшилаш, ички инвестиция манбаларини кенгайтириш ва инвестиция манбаларининг самарадорлигини ошириш, самарали чора-тадбирларни амалга ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг янги ёндашувларини ишлаб чиқиш аниқланган.
2025 йилгача инвестицияларнинг асосий манбалари тўғридан-тўғри инвестициялар, шу жумладан давлат-хусусий шериклик, давлат инвестициялари ва корпоратив қимматли қоғозлар сармоялари бўлади. 2019-2025 йилларда амалга оширилаётган ҳамда истиқболли янги инвестиция лойиҳалари доирасида 1002,5 миллиард сўмдан ортиқ марказлаштирилмаган инвестицияларни ўзлаштириши кўзда тутимоқда. Шунингдек, яқин 30 фоизи корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Асосий капиталга киритилган инвестициялар ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2018 йилдаги 30,5 фоиздан 2025 йилда 37,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Шунингдек, 2025 йилда жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар миқдори 11 миллиард АҚШ долларга етказилади, бу кўрсаткич 2018 йилда 1,6 миллиард АҚШ долларни ташкил қилган.
Инвестицион сиёсат стратегиясининг амалга оширилишининг натижаси республиканинг ҳудудий ва саноат ривожланишини ҳар томонлама таъминлаш, шунингдек маҳсулотларнинг хом ашйодан тайёр маҳсулотгача бўлган қиймат занжирларини шакллантириш, мавжудларини мустаҳкамлаш ва янги ҳудудлараро ва тармоқлараро алоқаларни шакллантириш, соҳалар, ҳудудлар, давлат органлари ва хусусий бизнес ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўлади.