

Иқтисодиёт ва саноат вазири кун тартибидаги мавзу юзасидан ОАВ вакилларини тегишли маълумотлар билан таништиргандан сўнг, навбатни вазирлик департамент бошлиғи ўринбосари Илҳом Маматкуловга берди. У йиғилганларга “Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси” мавзусида тақдимот ўтказди.
Тақдимотдан сўнг, вазир билан ОАВ вакиллари ўртасида қизғин ва жонли савол-жавоблар тарзида мулоқот бўлиб ўтди. Мулоқот давомида, асосан аҳолининг турмуш даражаси ва даромадлари таркиби, истеъмол савати, меҳнат ресурсларининг миграцияси, бандлик ва коммунал тўловларга бўлган харажатлар ва хусусида масалалар кўтарилди. Ўз навбатида, ОАВ вакиллари ўзларининг қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олдилар.

Манба Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги расмий вебсайти (mineconomy.uz)