ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

Автор: | 18 сентября, 2020
0
(0)

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР!

Халқ депутатлари Бухоро вилоят кенгашининг 2020 йил 29 майдаги “Вилоятда янги ташкил этиладиган ва тугатиладиган кичик саноат зоналари тўғрисида”ги 48/9-VI-сонли қарорига асосан вилоятнинг 5 та ҳудудида (Бухоро шаҳар, Когон шаҳар, Ромитан, Ғиждувон, Қоровулбозор туманларида) 6 та янги кичик саноат зоналари ташкил этилди.

Вилоятдаги давлат мулки ва давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи жамиятларнинг фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳамда объектлари негизидаянги ташкил этилаётган кичик саноат зоналаридан самарали фойдаланиш, инвестицияларни фаол жалб этиш, янги рақобатбардош ишлаб чиқаришларни ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда қуйидаги объектлар узоқ муддатли имтиёзли (ошиб борувчи коэффциентларсиз) ижарага берилади:

Талабгор танловга қатнашиш учун “Бухоро кичик саноат зоналари дирекцияси” давлат муассасасига танлов тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда икки нусхада (ёпилган канвертда) ариза билан тақдим этади:

  • Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва лойиҳани амалга ошириш бўйича корхона бизнес режаси;
  • Ишлаб чиқариш учун режалаштирилаётган маҳсулотларнинг номи, ҳажми ва турлари, шу жумладан экспортга мўлжаллангани;
  • Яратиладиган энг кам иш ўринлари сони;
  • Таклиф қилинаётган сармоялар ҳажми (млн.сўм);
  • Лойиҳа ташаббускорининг ўз сармоялари, шунингдек, банк кредити ҳисобидан маблағ билан таъминланиши тўғрисидаги банк маълумоти;
  • Лойиҳани ишга тушириш ва ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаш жадвали;
  • Лойиҳани бажаришда зарур бўладиган сув, газ ва электр энергияси таъминотига ҳамда бошқа турдаги коммунал хизматларига бўлган талабларнинг ҳисоб-китоби (миқдори, суммаси);
  • Ажратилган ер майдонига лойиҳа ва бино-иншоотларни жойлашув схемаси;

Тақдим этилган ҳужжатларнинг варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.   

Изоҳ: КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаб қолиш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йилга узоқ муддатли ижарага берилади.

Танловда қатнашиш учун талабгорлар эълон чоп этилган кундан бошлаб 15 кун давомида “Бухоро кичик саноат зоналари дирекцияси” давлат муассасасига иш кунларида соат 09.00 дан 18.00 гача Бухоро шаҳар, И.Каримов кўчаси 10-уй, 1-қават, 105-хона манзили бўйича ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Аризаларни қабул қилиш 2020 йил 28 сентябрь куни соат 18-00да тўхтатилади ва эълонда кўрсатилган муддат тугаганидан кейин аризалар қабул қилинмайди.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган таклифлар Бухоро вилоят ҳокимлиги (кичик мажлислар зали)да 2020 йил 2 октябрь куни вилоят маъмурий кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Мазкур объектлар (“лот”лар) бўйича танлов ғолиби аниқланмаган тақдирда, такрорий танловлар ҳар 10 иш кунида бир марта даврийликда ўтказилади. Такрорий танловлар бўйича аризаларни қабул қилиш танлов кунидан уч кун олдин тўхтатилади.

 Кичик саноат зоналарида асосан қуйидаги йўналишлар бўйича импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш  талаб этилади:

  • Светодиод лампалар ва прожекторлар;
  • Уй учун электр жиҳозлар (чойнак, ошхона комбайнлари, тостер, миксер ва гўшт қиймалагичлар);
  • Ички ўрнатилган двигателли қурилиш мосламалари (дрель, арра, перфораторлар);
  • Ҳар хил ўрамдаги бўёқлар (банкалар, пуркагичли идишлар);
  • Спиралли ва ёғли иситиш мосламалари, печлар;
  • Маиший хизмат жиҳозлари (вентилятор, кондиционер ва ҳоказо);
  • Болалар учун велосипед ва аравачалар;
  • Ошхона плиталари учун ҳаво тортувчи мосламалар;
  • Озиқ — овқат маҳсулотлари;
  • Девор учун гулқоғозлар;
  • Офис буюмлари (қайчи, степлер, циркуль);
  • Тўқимачилик (йигирув, тўқув ва тикувчилик) маҳсулотлари;
  • Сочиқ, пайпоқ, трикотаж маҳсулотлари;
  • Спорт товарлари;
  • Мебель ва мебель жихозлари (ёғоч ва пластмасса);
  • Сантехника маҳсулотлари (ванна, раковина, унитаз ва ҳоказо);
  • Полиэтилен маҳсулотлари;
  • Деворбоп қурилиш материаллари (қуруқ аралашма, пено ва газоблоклар ва ҳоказо);
  • Кир ювиш воситалари маҳсулотлари;
  • Тадбиркорлар таклифларига асосан импорт ўрнини босувчи ҳамда экспортбоп бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш. 

Мурожаат учун манзил: Бухоро шаҳар, И.Каримов кўчаси 10-уй,
1-қават, 105-хона.  Ижарага берувчи: “Бухоро кичик саноат зоналари дирекцияси” давлат муассасаси, тел: 0(365)221-55-08, 0(365)223-23-67 .

Бу пост канчалик фойдали булди?

Бахолаш учун юлдузни босинг!