Мамлакатда маҳаллий заргарлик тармоғини тиклаш ва ривожлантириш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Айниқса, иқтисодиётимизни жадал ривожлантириш, тармоқ ва соҳаларни тубдан модернизация ва диерсификаия қилиш, мажуд имкониятлардан самарали фойдаланиш орқали мамлакатимиз салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмокда. Тизимни ривожлантириш бўйича муҳим меъёрий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилганлиги эса соҳа ходимлари учун қатор имтиёзларни берди. Ҳозирги мавзумиз шу хақда.
Сифатли ва рақобатбардош заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тармоққа чет эл инвестицияларини фаол жалб этиш, рақобатбардош ва сифатли заргарлик буюмларини тайёрлашда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек республика заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2019 йилнинг
18 майда Президентимизнинг «Ўзбекистон республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида»ги фармони чиқди. Бу муҳим ҳужжат соҳани ривожлнтириш учун асосий дастур бўлди.
Унга кўра 2019 йил 1 июлдан бошлаб кўйидаги тартиб жорий этилиши белгилаб берилди: заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ишлаб чиқарувчининг рўйхатдан ўтказилган шахсий тамғасини буюмга босиш шарти билан давлат асиллик даражаси белгисини мажбурий равишда қўймасдан ўзи ишлаб чиқарган, заргарлик ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларнинг асиллик даражасини мустақил белгилаш ва уларга белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изларини қўйиш ҳуқуқи берилади.
Бунда тамғалаш ва асиллик даражаси белгисини қўйиш тартибини бузган ҳамда кўрсатилган намунага мувофиқ келмайдиган заргарлик буюмларини сотувчи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар заргарлик тармоғидаги ноҳалол тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилади, уларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган, шу жумладан лицензия ёки рухсат берувчи бошқа ҳужжатнинг амал қилишини тўхтатиш бўйича таъсир чоралари қўлланилади;
заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотни мустақил равишда чакана тартибда сотиш, шунингдек, аҳолидан қимматбаҳо металл парчалари, қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмларни ишлаб чиқариш мақсадларида сотиб олиш ҳуқуқига эга буладилар.
Устав фондида давлат улуши бўлмаган ёки давлат улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни сарфлаш, ҳисобини юритиш ва сақлаш тартибини мустақил равишда белгилайдилар.
Фармонда шунингдек, жисмоний шахсларга қиймати 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.
Эндиликда ушбу фармон асосида тадбиркорлик субъектлари олтин изловчилик фаолияти доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни таъминлаш учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни қазиб олиши мумкин бўлади.
Заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасида ихтиёрий асосда ягона ташкилотга бирлашиш орқали иштирок этган тақдирда, уларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, шунингдек,
уюшма аъзоларининг имтиёз ва преференциялари татбиқ этилади.
Фармонга мувофиқ 2019-2023 йиллрда Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Бухоро вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси Саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўлими бош мутахассиси Элиев Рустам Фахриддиновичнинг Бухоро телеканалига берган интервьюсида заргарлик саноати бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

Бугунги кунда Бухоро заргарлик саноати кайта тикланмоқда. Хорижий мехмонларимиз ҳам бунга юксак бахо бераяпти. Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида вилоят хокимининг қарори қабул қилинди.
Фармонга
мувофиқ Бухоро вилоятида 2020 йилнинг охирига кадар камида
2 та тайёр заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган тўлик
жараённи ўз ичига олувчи замонавий
заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш савдо марказларини ташкил этиш
чоралари кўрилмоқда.
Бухоро
шаҳрида эски шаҳар қисмида барча турдаги қиммат бахо заргарлик буюмлари,
хаттотлик ишлаб чиқариш марказини ташкил этиш, ушбу маҳсулотларнинг йиллик
экспорт хажмини 150 минг доллорга тенг бўладиган
40 кишига янги иш ўринлари яратиш, шунигдек заргарлик савдо павильёнлари ташкил этиш
таклифлари киритилган.
Фармонда шунингдек «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси қошида заргарлик тармоғини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш ҳам белгилаб берилган.
Жамғарма маблағлари заргарлик маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, мутахассислар тайёрлаш, маҳаллий заргарлик брендларини илгари суришга, заргарлик буюмларини таҳлил қилиш асиллик даражасини назорат қилиш шахобчаларини ташкил этишга сарфланиши назарда тутилган.
Яна вилоят курсаткичларига кайтамиз:
Бугунги кунда Бухоро вилоятида заргарлик соҳасида 101 та корхона фаолият кўрсатади. Шундан 20 таси юридик шахслар, 81 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил этади.
2019-2020 йилларда вилоятда заргарлик саноатини ривожлантириш мақсадида замонавий технологиялар асосида заргарлик буюмларини тиллани қайта ишлаб тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи ўз ичига олучи 4 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида 90 та иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Ха, яқин орада Бухорода ҳам заргарлик йуналишида юксак ишлар амалга оширилади. Демак , Бухоро асл заргарлар макони деган ном яна кайта тикланади.
Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси
Саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни
маҳаллийлаштириш бўлими бош мутахассиси Р.Элиев