Бухоро вилоятдаги пахта-тўқимачилик ва агрокластер корхоналарининг бугунги кундаги фаолияти

Автор: | 17 декабря, 2019
5
(1)

Вилоятда 7 та пахта-тўқимачилик кластери ва 1 та агрокластер ташкил этилган бўлиб, 2019 йилда 106 минг гектар пахта майдонидан ўртача   30 центнердан 22 ноябрь ҳолатида жами 320,6 минг тонна пахта хом-ашёси етиштирилди.

Вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси томонидан пахта-тўқимачилик кластери ва агрокластер корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган пахта хом-ашёсини қайта ишлашдан бошлаб тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаргунгача бўлган жараён таҳлил қилинди ва натижалари қуйидагича:

Пахта хом-ашёсини қайта ишлаш бўйича:

Кластер корхоналарида 2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатида жами 445 минг тонна пахта хом-ашёсини қайта ишлаш қувватига эга пахта тозалаш заводлари мавжуд бўлиб, вилоят бўйича ишлаб чиқарилган 320,6 минг тонна пахта хом-ашёсини тўлиқ қайта ишлаш имконияти мавжуд.

Шу билан бирга, Шофиркон туманидаги «Бухоро Зархал Текс» масъулияти чекланган жамияти томонидан жорий йилнинг декабрь ойида                  25 минг тонна ва Қоракўл туманидаги «Qorako’l Kumush Kalava» масъулияти чекланган жамияти томонидан 2020 йилнинг 1-чорагида қуввати 18 минг тонна пахта хом-ашёсини қайта ишлаш корхоналари ишга туширилиб, вилоят бўйича жами қувват 488 минг тоннага етказилади.

Маълумот учун:   “Ўзпахтасаноат” АЖ нинг 2019 йил 4 сентябрдаги 146-и/ч-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Пахтанинг селекцион навлари бўйича чиқадиган маҳсулотлар миқдори ва асосий ишлаб чиқариш жараёнидаги куйиндилар меъёрлари” га асосан Бухоро 6, 8 навли 5 тип 1- нав пахта хом-ашёсидан 35,6 фоиз тола, 52,3 фоиз чигит, 2,5 фоиз момиқ, 0,3 фоиз улюк,                         4,1 фоиз таркибида калта момиқ бўлган чиқитлар ва 5,2 фоиз асосий ишлаб чиқариш жараёнидаги куйиндилар ишлаб чиқарилади.

Чигитни қайта ишлаш бўйича:

Қайта ишлаш жараёнида 320,6 минг тонна пахта хом-ашёсидан  ўртача 52,3 фоиз ёки 167,7 минг тонна чигит ишлаб чиқарилади.

Кластер корхоналари негизида чигитни қайта ишлаш заводлари мавжуд бўлмасада, 2020-2022 йиллар давомида 5 та кластер корхонаси томонидан жами 161 минг тонна чигитни қайта ишлаш қувватига эга                 ёғ-мой корхоналари ташкил этилади. Жумладан,

— 2019 йилда — «WBM Romitex» МЧЖ (қуввати – 50 минг тонна);

— 2020 йилда — «Parvoz Humo Ravnaq Trans» МЧЖ (45 минг тонна),

                         «BCT Cluster Agrokompleks» МЧЖ (20 минг тонна),   

                         «Бухоро Зархал Текс» МЧЖ (10 минг тонна);

— 2022 йилда — «Бухоро агро кластер» МЧЖ (36 минг тонна).

Маълумот учун: Бугунги кунда вилоятда 226,5 минг тонна чигитни қайта ишлаш қувватга эга “Когон ёғ” МЧЖ (қуввати 140 минг тонна) ва “Евроснар” МЧЖ (қуввати 86,5 минг тонна) ёғ-мой корхоналари мавжуд бўлиб, кластер корхоналарининг чигит маҳсулотлари мазкур корхоналарда тегирмон усулида қайта ишланаяпти ёки сотилаяпти. 

Пахта толасини қайта ишлаш (йигирув) бўйича:

Меъёрларга кўра, 320,6 минг тонна пахта хом-ашёсидан 114,1 минг тонна пахта толаси ишлаб чиқарилади.

Вилоятдаги 8 та пахта-тўқимачилик кластери ва агрокластер корхоналарининг 6 тасида 38,2 минг тонна ёки ўзлари ишлаб чиқарган пахта толасининг 33,5 фоизини йигириб, ип-калава ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд.

Шунингдек, 2020-2022 йилларда кластер корхоналарининг 4 тасида             59,4 минг тонна пахта толасини йигириб, ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳаларни амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган.

Жумладан,  «WBM Romitex» МЧЖ корхонасида 22 минг тонна, «Bahor Chance Textile» МЧЖ да 3,6 минг тонна, «Бухоро Зархал Текс» МЧЖ да                    7 минг тонна ва 2022 йилда «Бухоро агро кластер» МЧЖ негизида 26,8 минг тонна пахта толасини йигириб, ип-калава ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиши режалаштирилган.

Маълумот учун: Кластер корхоналардаги мавжуд 38,2 минг тонна қувватдан ташқари Бухоро шаҳри, Олот, Бухоро ва Пешку туманларида яна 6 та корхона мавжуд бўлиб, улар томонидан жами 21,8 минг тонна пахта толасини йигириш қувватлари мавжуд (жами вилоят бўйича мавжуд қувват 60 минг тонна ёки ишлаб чиқарилган пахта толасининг 52,6 фоизи қайта ишланмоқда). 

Ип-калавани тўқиш (тўқув) бўйича:

Вилоят бўйича пахта хом-ашёсини қайта ишлашдан олинган 114,1 минг тоннна пахта толасидан меъёр бўйича 102,7 минг тонна (90 фоиз) ип-калава ишлаб чиқарилади.

Кластер корхоналарининг 2 тасида жами 4,1 минг тонна («Бухоро Зархал Текс» МЧЖ — 2,1 минг тонна ва «Merganteks» МЧЖ – 2 минг тонна) қувватга эга ип-калавани тўқиш ҳисобига ип-газлама ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд бўлиб, 2020-2022 йиллар давомида яна 6 та кластерда 43,1 минг тонна қуввватга тенг лойиҳалар ишга туширилиши режалаштирилган. Жумладан,

— 2020 йилда — «Parvoz Humo Ravnaq Trans» МЧЖ — 6 минг тонна,

                        «BCT Cluster Agrokompleks» МЧЖ – 9,5 минг тонна,

                        «Qorako’l Kumush Kalava» МЧЖ – 1,6 минг тонна;

— 2021 йилда — «WBM Romitex» МЧЖ – 12,8 минг тонна;

                        «Бухоро Зархал Текс» МЧЖ – 1 минг тонна,

— 2022 йилда — «Merganteks» МЧЖ — 5 минг тонна;

— 2023 йилда — «Бухоро агро кластер» МЧЖ – 7,2 минг тонна тенг қувватга эга лойиҳалар амалга оширилади.

Маълумот учун: Жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатида кластер корхоналаридан ташқари бошқа енгил саноат корхоналари негизида 39,9 минг тонна ип-калавани тўқиш қувватлари мавжуд бўлиб, бугунги кунда жами  44,0 минг тонна ёки ишлаб чиқариладиган ип-калаванинг 42,8 фоизи вилоятда қайта ишланмоқда.

Вилоят Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси cаноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўлими бош мутахассиси И.Афаков.

Бу пост канчалик фойдали булди?

Бахолаш учун юлдузни босинг!