
ЯЛПИ ҲУДУДИЙ МАҲСУЛОТ
Дастлабки маълумотларга кўра, 2019 йил январь-мартида Бухоро вилоятининг ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот (кейинги ўринларда ЯҲМ) нинг ҳажми 4325,2 млрд. сўмни ташкил этди ва 2018 йилнинг январь-мартига нисбатан ўсиш суръати 6,3 фоизга тенг бўлди. ЯҲМ дефлятор индекси 2018 йилнинг январь — мартдаги нархларга нисбатан 131,8 фоизни ташкил этди.
Январь-март ойларида иқтисодий фаолият турлари ЯҲМ ишлаб чиқариш

Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) – миллий ҳисоблар тизимининг асосий кўрсаткичи бўлиб, муайян даврда минтақанинг иқтисодий ҳудудида жойлашган резидент – институционал бирликлар ишлаб чиқариш фаолиятининг якуний натижасини ифодалайди. ЯҲМ ишлаб чиқариш усулида, иқтисодий фаолият турлари бўйича ялпи қўшилган қиймат ҳажми ва маҳсулотларга соф солиқлар йиғиндиси орқали ҳисобланади. |
ЯҲМ нинг иқтисодий фаолият турлари бўйича ўсиш суръатлари, фоизда
(2019 йил январь-март ойларида)

Жорий йилнинг январь-март ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотининг ўсиш суръатига асосий таъсири, хизматлар (39,2 фоиз), саноат (қурилишни қўшган ҳолда) (35,3 фоиз) ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (25,5 фоиз) тармоқларидаги ялпи қўшилган қиймат ҳиссасига тўғри келмоқда.
Ялпи ҳудудий маҳсулотнинг тармоқлар таркиби(фоизда)

